Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энг қиммат ош қаерда тайёрланади?
Фото: Koolinar.ru
Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати Ўзбекистоннинг турли маъмурий ҳудудлари кесимида тайёр палов (ош)нинг ўртача нархлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, энг қиммат ош Самарқандда қайд этилган. У ерда 2019 йил декабрда бир порция паловнинг нархи 20 минг сўм, бир килограмми эса 140 минг сўмдан сотилган.
Кузатув натижаларига кўра, Ўзбекистон ош марказларида 1 порция ва 1 кг. палов нархи 2019 йил декабрь ойи учун қуйидагича бўлганлиги (сўмда) аниқланган:
Қорақалпоғистон Республикаси 1 порция тайёр ош нархи — 12 167 сўм, 1 кг. ош – 85 минг 169 сўм; Андижон – 1 порция – 14 минг, 1 кг. – 98 минг сўм; Бухоро – 1 порция – 16 минг сўм, 1 кг. – 112 минг сўм; Жиззах – 1 порция – 15 минг, 1 кг. – 105 минг сўм; Қашқадарё – 1 порция – 15 минг, 1 кг. – 105 минг сўм; Навоий – 1 порция – 12 минг сўм, 1 кг. – 84 минг сўм; Наманган – 1 порция – 10 минг 700 сўм, 1 кг. – 74 минг 900 сўм; Самарқанд – 1 порция – 20 минг сўм, 1 кг. – 140 минг сўм; Сурхондарё – 1 порция – 11 минг 667 сўм, 1 кг. – 81 минг 667 сўм; Сирдарё – 1 порция – 15 минг сўм, 1 кг. – 105 минг сўм; Тошкент – 1 порция – 13 минг 333 сўм, 1 кг. – 93 минг 331 сўм; Фарғона – 1 порция – 14 минг сўм, 1 кг. – 98 минг сўм; Хоразм – 1 порция – 14 минг сўм, 1 кг. – 98 минг сўм; Тошкент шаҳри – 1 порция – 15 минг 400 сўм, 1 кг. – 107 минг 800 сўм.
“Ушбу нархларни белгилашда фақат танлаб олинган ош марказларидаги тайёр палов нархлари ҳисобга олинган. Ресторан ва чойхоналардаги нархлар бундан мустасно”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:20 / 03.01.2026
Палов учун маҳсулотлар қиймати: энг қиммат ҳудуд — Тошкент шаҳри
16:17 / 03.01.2025
«Палов индекси»: Ўзбекистонда ош нархи бир йилда қанчага ошди?
13:14 / 04.01.2021
Ўзбекистон Палов индекси янгиланди
19:18 / 08.09.2018