Ўзбекистон | 09:20
670
2 дақиқада ўқилади

Палов учун маҳсулотлар қиймати: энг қиммат ҳудуд — Тошкент шаҳри

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил декабр ойида ҳудудлар кесимида 1 килограмм паловнинг ҳисобланган қиймати 97 727 сўмдан 115 491 сўмгача бўлди.

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил декабр ойи учун ҳудудлар кесимида 1 килограмм паловнинг ҳисобланган қийматларини эълон қилди. Рўйхатга кўра, энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида, энг юқори кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Ҳудудлар бўйича 1 кг паловнинг ҳисобланган қиймати қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Р. – 97 727 сўм;
  • Сирдарё вилояти – 103 696 сўм;
  • Андижон вилояти – 105 336 сўм;
  • Хоразм вилояти – 106 527 сўм;
  • Бухоро вилояти – 107 175 сўм;
  • Наманган вилояти – 108 030 сўм;
  • Жиззах вилояти – 109 017 сўм;
  • Навоий вилояти – 109 169 сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 111 002 сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 111 093 сўм;
  • Тошкент вилояти – 111 857 сўм;
  • Самарқанд вилояти – 112 222 сўм;
  • Фарғона вилояти – 114 890 сўм;
  • Тошкент шаҳри – 115 491 сўм.

Шунингдек, қўмита маълумотида 1 кг палов учун керак бўладиган маҳсулотлар меъёри ҳам келтирилган:

  • кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
  • пиёз – 300 гр;
  • мол гўшти – 700 гр;
  • сабзи – 1 кг;
  • гуруч – 1 кг;
  • нўхат – 100 гр;
  • зира – 10 гр;
  • ош тузи – 20 гр.

Эслатма: ушбу рақамлар ҳудудларда сотилаётган 1 килограмм паловнинг тайёр маҳсулот сифатидаги нархини англатмайди. Ҳисоб-китобларга палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид