Ўзбекистон | 16:25 / 20.08.2019
14676
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида экстрадиция тўғрисидаги битим кучга кирди

Фото: AP

2019 йил 20 августдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битим кучга кирди. Ушбу ҳужжат 2018 йил 30 апрелда имзоланган.

ТИВ хабарига кўра, Битим жиноий-ҳуқуқий соҳада ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда икки мамлакатнинг жиноятчиликка қарши курашда янада самарали ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳужжатда шахсларни ушлаб бериш шартлари, ушлаб беришни рад қилиш учун асослар, сўровнинг шакли ва мазмуни, шунингдек, сўралаётган томонга бериладиган зарурий тасдиқловчи ҳужжатлар назарда тутилган.

Битимга мувофиқ ҳар бир томон сўраётган томонга жиноий жавобгарликка тортиш учун ёки ушлаб беришга олиб келадиган ҳуқуқбузарлик учун ҳукмни бажариш мақсадида қидирилаётган шахсларни ушлаб бериш мажбуриятини олади.

Мавзуга оид