Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украинага қарши уруш иштирокчиларини экстрадиция қилмайди
Россия Давлат думаси 26 феврал, пайшанба куни иккинчи ва учинчи ўқишда чет эллик ёлланма жангчиларни бошқа давлатларга топширишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Гап Россия армияси сафида контракт асосида хизмат қилган ёки қилаётган ва Украинага қарши жангларда иштирок этган шахслар ҳақида кетмоқда.
Қонунга кўра, Россия Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш киритилади. Энди экстрадиция сўрови чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан келиб тушган тақдирда, агар у Россия Қуролли кучлари ёки бошқа ҳарбий тузилмаларида контракт асосида хизмат қилган бўлса ва РФ ҚК таркибида жанг ҳаракатларида қатнашган бўлса, уни чет давлатга бериш рад этилиши мумкин.
Давлат думаси сайтида эълон қилинган маълумотда айтилишича, экстрадицияни рад этиш учун асослар рўйхати кенгайтирилмоқда — контракт асосида хизмат қилаётган ёки қилган чет элликлар ҳам ушбу рўйхатга киритилган.
Қонун лойиҳаси 2025 йил 20 ноябрда Давлат думасига киритилган ва 21 январда биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Энди қабул қилинганидан сўнг ҳужжат Федерация кенгашига юборилади, шундан кейин Россия президенти имзоси учун тақдим этилади.
Faridaily медиа лойиҳаси қайд этишича, Россия ҳокимиятининг мазкур қадами «Россия томонида Украинага қарши урушда қатнашиши мумкин бўлган чет элликлар сонини оширишга қаратилган». Айни пайтда Россия армиясидаги чет эллик ёлланма жангчиларнинг аниқ сони маълум эмас.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026