Андижонда шоир ва ёзувчилар ҳокимларга маслаҳатчи сифатида бириктирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятида ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятни кенг тарғиб қилиш ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
Андижон вилоятидаги 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг камида 20,6 фоизини (264, 2 минг нафари) ахборот-кутубхона муассасаларига жалб этиш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш бўйича “Йўл харита”;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларини, уларга туташ ҳудуддаги маҳалла ёшларини китобхонликка жалб этиш, дарсдан ва бошқа фаолият туридан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ташкил этиладиган тўгараклар рўйхати;
Андижон вилоят туман (шаҳар)лари ҳокимликларига китобхонлик масалалари бўйича жамоатчилик асосида бириктирилган ижодий маслаҳатчилар рўйхати;
вилоятдаги ёшларни китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятига кенг жалб этиш йўналишида тўгарак раҳбари ва (она тили ва адабиёти фанлари) ўқитувчиларининг малакасини оширишга жалб этиш жадвали;
“Йўл харита”да белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкиллаштириш ва мониторинг олиб бориш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади.
Белгиланишича, “Йўл харита”га мувофиқ ёшларни китоб мутолааси ва китобхонликка кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда умумтаълим мактаблари имкониятларидан кенг фойдаланилади.
Республика ишчи гуруҳи (А.Абдуҳакимов) “Йўл харита”да назарда тутилган вазифаларнинг ижросини ҳар чоракда камида бир марта таҳлил қилиб, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиб бориш чораларини кўриб боради.
Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ёшларни китоб мутолааси ва китобхонликка кенг жалб этиш борасидаги барча мавжуд имкониятлардан самарали ва тўлиқ фойдаланган ҳолда ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида бир ой муддатда ахборот-кутубхона ва умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, китобхонлик тўгараклари фаолиятини йўлга қўяди.
Бунда:
а) Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
ахборот-кутубхона ва умумтаълим мактабларида мунтазам турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказиш, уларнинг мазмундорлигини таъминлаш бўйича;
тўгараклар фаолият юритиши, тадбирлар ўтказилиши учун зарур бўладиган хоналар ажратиш ва тегишли шарт-шароит яратиш, уларга ўқувчи-ёшлар қатновини йўлга қўйиш бўйича масъул этиб белгиланади;
б) Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-кутубхона ва умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш учун зарур бўладиган ўқув-қўлланмалар, жиҳозлар ҳамда бошқа инвентарларни молиялаштиришни маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлайди.
Андижон вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда ёшларни Ватанпарварлик, миллий ғояга садоқат, меҳр-оқибат, илм-фанга ошно, ҳар томонлама комил инсонлар бўлиб тарбияланишлари учун маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилинишини таъминлаб боради.
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг:
шоир ва ёзувчиларни Андижон вилояти туман (шаҳар)лари ҳокимларига китобхонлик масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктириш;
ижодий маслаҳатчиларни ҳар ойда бир маротаба жойларга хизмат сафарга бориб-келиши учун бепул темирйўл чипталари билан таъминлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Андижон вилояти туман (шаҳар) ҳокимликлари маслаҳатчи сифатида бириктирилган малакали мутахассислар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйсин ҳамда уларнинг жойларда самарали фаолият юритишлари учун етарли шарт-шароит яратади.
Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
жорий йилнинг август-ноябрь ойларида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг китобхонлик йўналишидаги тўгарак раҳбарлари ва ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини Андижон вилояти халқ таълими педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида ва Андижон вилояти ахборот-ресурс марказларида ташкил этиш;
малака ошириш курсларида машғулот ўтказиш учун соҳанинг малакали, етук мутахассис ва ўқитувчилари жалб этилиш чоралари кўрилади.
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси, Андижон вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда вилоятда қардош тилларда таълим бериладиган ўқув муассасаларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб ўзбек миллий адабиётининг сара асарларини ва бошқа ўзбек адибларининг китобларини шу тилларга таржима қилиш чоралари кўради.
Андижон вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳудудий ахборот-кутубхоналар ва умумтаълим мактабларининг кутубхоналарини жаҳон ва ўзбек миллий адабиётининг сара асарлари билан таъминлаш чоралари кўради.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ёшларни китоб мутолааси ва китобхонликка кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасидаги вазифаларни амалга оширишда мунтазам равишда тегишли таҳлилий ишларни олиб боради, ёшларнинг ахборот-кутубхона ва умумтаълим мактабларидаги тўгаракларга қатнаши, ушбу жойларда ўтказилаётган тадбирларнинг мазмундорлигини ўрганиш бўйича доимий мониторинг юритади ҳамда натижалари бўйича тегишли идораларга тавсиялар бериб боради.
Мавзуга оид
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
16:56 / 13.12.2024
Андижонда ҳоким ўқувчиларни армияга юборди, ИИБ бошлиғи “қизил тоифага” ажратди. Бу тўғрими? — мутахассислар билан суҳбат
07:50 / 10.12.2024
Андижонда Lacetti 12 ёшли болани уриб юборди
18:07 / 09.12.2024