7 декабр куни соат 11:10 ларда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. бошқарувидаги Lacetti автомобилини бошқариб кетаётиб, қатнов қисмининг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган 2012 йилда туғилган П.И.ни уриб юборди.

Ҳодиса оқибатида пиёда П.И. олган тан жароҳати билан Хўжаобод тумани тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ Тергов бўлими масъул ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.