Навоийда 2021 йилда судлар томонидан 300 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган
Навоий вилоятида 2021 йилда қасддан баданга шикаст етказиш, ҳақорат қилиш, фирибгарлик, пора бериш ҳамда ўғрилик жиноятлари ошган. Бу ҳақда вилоят судида ўтган йил якунларига бағишланган брифингда маълум қилинди.
Таъкидланишича, 2021 йилда Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан жами 1 676 нафар шахсга нисбатан 1 282 та жиноят иши кўриб чиқилган. Шундан 847 та иш бўйича ҳукм чиқарилган, 431та иш эса тугатилган. Ўтган йилда 146 нафар аёлга ҳамда 680 нафар ёшга нисбатан жиноят ишлари кўрилган. Шунингдек, ушбу даврда 18 та жиноят иши бўйича 29 нафар шахс судлар томонидан оқланган.
2021 йилда судланган 1 154 нафар шахснинг 104 нафарига жарима, 2 нафарига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 15 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 391 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 342 нафарига озодликни чеклаш, 300 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2021 йилда кўрилган ишлар таҳлил қилинганида, қасддан баданга шикаст етказиш 108 тага, ҳақорат қилиш 6 тага, фирибгарлик 92 тага, пора бериш жинояти 38 тага ҳамда ўғрилик 48 тага ошганлиги маълум бўлган. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар 26 тага, қасддан одам ўлдириш 9 тага, вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш 13 тага камайган.
Бундан ташқари, вилоятда 2021 йилда фуқаролик судлари томонидан 16 797 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Кўрилган ишларнинг 769 таси ёки 4,5 фоизи алоҳида тартибда юритиладиган ишлар билан боғлиқ, 3 694 таси оила низолари билан ва 10 091 таси битим билан боғлиқ ишларни ташкил этади. Вилоят иқтисодий судлари томонидан эса 3 559 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилган ишлар бўйича 276 млрд 130,2 млн сўм миқдордаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Шундан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари фойдасига 57,8 млрд сўм ундирилган.
Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 2021 йил давомида 931 та оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, 788 таси қаноатлантирилган ва 98 таси рад қилинган.
Навоийда ҳавони ифлослантирган қўшма корхона фаолияти суд қарори билан вақтинча тўхтатилди
Навоийда акасининг ўлимига сабаб бўлган ука 5 йилга қамалди
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024