Сурхондарёда картошка орасидан катта миқдорда гиёҳвандлик моддалари топилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари ДХХ чегара қўшинлари билан ҳамкорликда 154 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситасининг яширин айланмасини фош қилди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси Ўзбекистонда транзит тарзида ҳаракатланиб, Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетиши режалаштирилган. Ҳужжатларда юк автомобилига 533 та қопда 22 тоннадан зиёд картошка юклангани қайд этилган.
Транспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, юкларнинг рентген тасвири божхона ходимларини шубҳалантирган.
Натижада, автомобилдаги картошка солинган 533та қопнинг 38тасига моҳирлик билан тайёрланган картошка шаклидаги 1305 дона ўрамлар – гиёҳвандлик воситалари жойлангани аниқланди.
Мазкур ўрамлардаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг умумий оғирлиги 154 кг 90 граммни ташкил қилган.
“Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, қонунбузарлар ўз қинғирлигини яшириш мақсадида ҳар бир ўрамга полиэтилен, нусха кўчиришда фойдаланиладиган қора қоғоз ва герметик скотч ёрдамида ишлов беришган. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди”, – дейилади Давлат божхона қўмитаси хабарида.
Мавзуга оид
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
12:50 / 01.11.2024
Россияда сариёғ ва тухумдан кейин картошка ҳам қимматлашди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024