13:27 / 18.05.2023
6742

Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясини импорт қилиш бўйича шартнома имзолади 

Ўзбекистон жорий йилнинг май-сентябрь ойларида Тожикистон билан 1,285 миллиард кВт/соат электр энергияси импорти бўйича шартнома имзолади. Бу сўнгги бир неча йил ичидаги рекорд кўрсаткичдир.

Фото: Kun.uz

Жорий йил 12 майда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Барки Точик» ОАЖ ўртасида 2023 йил май-сентябрь ойларида жами 1 285,0 млн кВт/соат ҳажмда электр энергиясини импорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминланиш, шунингдек, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва жиҳозларни сифатли тайёрлаш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасидан электр энергиясини импорт қилиш ишлари қайта йўлга қўйилган.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» маълумотига кўра:

  • 2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1 480,9 млн кВт/соат ҳажмда;
  • 2019 йил апрель-октябрь ойларида 1 425,1 млн кВт/соат ҳажмда;
  • 2020 йил май-сентябрь ойларида 566,7 млн кВт/соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинган.

«Барки Точик»нинг 2020 йил 13 июлдаги хатига асосан Вахш дарёсининг суви 50 фоизга камайганлиги ва бунинг натижасида Нурек гидроэлектр станцияси сув омборида сув сатҳининг 2019 йилга нисбатан 10 метрга пасайганлиги сабабли 2020 йил 16 июлдан бошлаб Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш қисман тўхтатилган эди.

Шундан сўнг:

  • 2021 йил май-сентябрь ойларида 1 143,6 млн кВт/соат ҳажмда;
  • 2022 йил апрель-сентябрь ойларида 823,2 млн кВт/соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинди.
Top