Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда танқидий йиғилиш ўтказди. Унда электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан юқори бўлган ҳудудлар кесимида 44 та туман ва шаҳар электр корхоналари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
Фото: Энергетика вазирлиги
Жўрабек Мирзамаҳмудов энергия самарадорлиги ва энергия ресурслари йўқотишларини камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда ўтказилган йиғилишда тармоқ раҳбарлари, ҳудудий электр ва газ корхоналари мутасаддилари иштирок этган.
Қайд этилишича, Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан олиб борилган ўрганишларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳудудларда ишчи гуруҳлар тузилган. Улар 106 140 та трансформатор пунктининг техник ҳолатини ўрганиб, 25 668 таси таъмирталаб эканини аниқлаган. Ҳозирда уларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Йиғилишда юқори юкламали тармоқларда симларни алмаштириш, зарур ҳудудларда электр тармоқларини тезкор модернизация ва реконструкция қилиш, ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилган.

Шунингдек, электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан юқори бўлган ҳудудлар кесимида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Андижон филиалидаги 14 та, Жиззахдаги 7 та, Самарқанддаги 10 та, Қашқадарёдаги 4 та, шунингдек Сирдарё, Тошкент ва Фарғона филиалларидаги 2 тадан туман ва шаҳар электр корхоналари раҳбарлари лавозимидан озод этилган.
Йиғилишда газ таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳам танқидий кўрилиб, жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилган.
Аввалроқ энергияни тежаш мақсадида газ ва свет истеъмолига чеклов киритиш тақиқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
17:58 / 17.03.2026
Наманганда солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр учун тўлов чекланади
07:24 / 14.03.2026
Дунё нефт харитаси: глобал таъминот қайси минтақаларга боғлиқ?
18:02 / 12.03.2026