Жамият | 11:10 / 24.04.2019
13399
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада касалхона олдидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Фарғона вилоятининг Қува туманида жорий йилнинг 17 апрель куни Андижон шаҳрида яшовчи А.Ж. “Она ва бола” реабилитация маркази биноси олдида ўзаро жанжал оқибатида фуқаро Қ.С.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Қ.С. касалхонага ётқизилган. А.Ж. қўлга олинган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид