Ўзбекистон | 18:44 / 24.10.2019
11751
2 дақиқада ўқилади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори тайинланди

Иллюстратив фото

Ўзбекистон президентининг фармони билан Обид Орзиқулович Ҳакимов Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг директори этиб тайинланди.

Обид Ҳакимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар президент администрацияси Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш сектори мудири бўлиб ишлаган.

О. Ҳакимов 1977 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент молия институтини, 2000 йилда Вандербильт университети (АҚШ) ва 2006 йилда Мидл Теннесси давлат университетини (АҚШ) тамомлаган.

Ўз вақтида у Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетида иқтисодиёт масалалари бўйича проректор ва Давлат бошқаруви академиясида проректор бўлиб ишлаган.

2017-2018 йилларда президент девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати сектор мудири бўлган.

Аввалроқ, давлат раҳбарининг 3 октябрдаги фармони билан Иқтисодий тадқиқотлар маркази Президент девони ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази этиб ўзгартирилганлиги хабар қилинган эди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид