Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона шаҳрида қалбаки минерал ўғит ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилди
Фарғона шаҳрида қалбаки минерал ўғит ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Қ. яширин цех ташкил қилиб, «Аммofоs-Махам Ammophos» номи остидаги қалбаки ёрлиқлардан фойдаланиб минерал ўғит ишлаб чиқариб сотаётгани аниқланган. Яширин цехдан 1 дона қадоқлаш дастгоҳи ва 35 қоп минерал ўғит тайёрлашда қўшиладиган хомашё ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, фуқаро Н.Қ. «A.K.» МЧЖ раҳбари Ш. билан олдиндан тил бириктириб, яширин цехда ишлаб чиқарилган сифат сертификати бўлмаган «Аммофос» минерал ўғитини сохта ҳужжатлар орқали 46,8 миллион сўмга сотиб юборгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:28 / 14.12.2025
“Фарғонада у зўр эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлган” – танишини машинада қасддан уриб ўлдирган шахс ишида ҳукм ўқилди
10:52 / 19.09.2025
Фарғонада Labo'нинг газбаллони портлаб кетди
15:48 / 13.07.2025
Фарғонада танишини уриб кетган ҳайдовчи қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда
09:16 / 13.07.2025