Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Labo'нинг газбаллони портлаб кетди
Фарғонада эҳтиётсизлик оқибатида автомобилга ўрнатилган газбаллони портлаб кетди.
2025 йил 18 сентябр куни соат 12:00 ларда, 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Х. Labo русумли автомашинасига газ тўлдириш учун, Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида жойлашган АГТКШга кирган.
У автомашинасидаги “пропан” газ тури учун мўлжалланган баллонга эҳтиётсизлиги оқибатида “метан” газ қуйиб юбориши натижасида автомашинага ўрнатилган газбаллони портлаб кетган.
Натижада Labo автомашинаси техник шикастланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:48 / 13.07.2026
Кафедаги жанжал ўлим билан тугади. Айбдор биттами ё бир нечта?
12:53 / 24.06.2026
“Ногиронлиги бор болаларимизни сарсон қилишяпти” – Фарғонадаги Мурувват уйида махсус гуруҳ ёпилди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
09:58 / 02.03.2026