10 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
Мусаевна Ҳадича Жафарова 2011-2013 йилларда Ўзбекистон банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган, 2014 йилда қидирувга берилган. У жиноий уюшма ташкил этиш, ўзгалар мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби қатор жиноятларда гумонланмоқда.
Бир қанча жиноий ишларда айбланиб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан қидирувга берилган Мусаевна Ҳадича Жафарова Туркияда қўлга олинди, дея хабар қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси.
1951 йилда туғилган аёл Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган ва бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.
У 2011–2013 йилларда Ўзбекистонда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгалар мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, 2014 йилдан буён қидирувда бўлган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади.
Мавзуга оид
21:37 / 22.11.2024
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
16:56 / 22.11.2024
Туркияга меъёрдан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб кирган ўзбекистонликлар қамоққа олинмоқда
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024