Иқтисодиёт | 10:12 / 06.01.2022
35260
11 дақиқада ўқилади

2022 йил учун давлат бюджети: қайси ташкилотга қанча пул ажратилади?

Жорий йилда 2021 йилга нисбатан Сув хўжалиги, Халқ таълими, Молия вазирликларига кўпроқ, Соғлиқни сақлаш, Маданият, Энергетика вазирликларига эса камроқ пул ажратилади.

2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ва президентнинг 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

2022 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари:

  1. Халқ таълими вазирлиги — 25,81 трлн сўм (ўтган йилда 22,17 трлн сўм);
  2. Мактабгача таълим вазирлиги —  6,49 трлн сўм (ўтган йилда 6,79 трлн сўм). Шундан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар – 1,5 трлн сўм( ўтган йилда бу миқдор 1,2 трлн сўмни ташкил этган);
  3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 4,14 трлн сўм( ўтган йилда 2,98 трлн сўм). Шундан 178, 5 млрд сўми талабалар турар жойини барпо этиш бўйича субсидиялар(2021 йилда ётоқхона билан қамраб олинмаган ва уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўловига субсидиялар 72,2 млрд сўмни ташкил этган);
  4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3,08 трлн сўм( ўтган йилда 4,45 млрд сўм). Шундан одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликлар тарқалишига қарши курашиш билан боғлиқ харажатлар – 95,4 млрд сўм( 2021 йилда бу миқдор 50,8 млрд сўмни ташкил этган);
  5. Маданият вазирлиги — 728 млрд сўм( ўтган йилда 1,03 трлн сўм);
  6. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 843,3 млрд сўм(ўтган йилда 747,8 млрд сўм);
  7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1,324 трлн сўм(ўтган йилда 1,8 трлн сўм). Шундан сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига трансфертлар – 981,3 млрд сўм (2021 йилда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ичимлик суви ва оқова сув тизимларини ривожлантириш учун 1,395 трлн сўм маблағ ажратилган);
  8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 615,8 млрд сўм(ўтган йилда 1,72 трлн сўм);
  9. Сув хўжалиги вазирлиги — 3,44 трлн сўм( ўтган йилда 2,97 трлн сўм). Шундан пахта хомашёси етиштирувчилари томонидан томчилатиб суғоришни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун харажатлар – 935 млрд сўм( 2021 йилда 198,8 млрд сўм);
  10. Энергетика вазирлиги — 55 млрд сўм (ўтган йилда 1,13 трлн сўм. Шундан республика истеъмолчиларининг эҳтиёжларини таъминлаш учун табиий газни сотиб олиш ва сотишнинг ўртача нархидаги фарқни қоплашга 1 трлн сўм субсидия ажратилган);
  11. Транспорт вазирлиги — 5,87 трлн (ўтган йилда 6,81 трлн сўм). Шундан автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига трансфертлар – 4,82 трлн сўм;
  12. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси — 38,4 млрд сўм( ўтган йилда 45,7 млрд сўм);
  13. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 1,1 трлн сўм ( ўтган йилда 1,28 трлн сўм);
  14. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси — 186,6 млрд сўм;
  15. Туризм ва спорт вазирлиги — 1,71 трлн сўм( ўтган йилда 1,06 трлн сўм). Шундан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси воситасида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган шахсларга ажратилган маблағлар – 60 млрд сўм;
  16. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 14,3 млрд сўм(ўтган йилда 12 млрд сўм);
  17. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — 136,8 млрд сўм( ўтган йилда 105,8 млрд сўм);
  18. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 516,5 млрд сўм(ўтган йилда 609,3 млрд сўм);
  19. Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 9 млрд сўм( ўтган йилда 7,6 млрд сўм);
  20. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 10,7 млрд сўм(ўтган йилда 7,1 млрд сўм);
  21. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 1,25 трлн сўм(ўтган йилда 835,5 млрд сўм). Шундан бандликка кўмаклашиш жамғармасига трансфертлар – 940 млрд сўм;
  22. Давлат статистика қўмитаси — 224,5 млрд сўм( ўтган йилда 210,4 млрд сўм);
  23. Қурилиш вазирлиги — 358,9 млрд сўм ( ўтган йилда 333,8 млрд сўм);
  24. Ташқи ишлар вазирлиги — 532,1 млрд сўм(ўтган йилда 551,8 млрд сўм);
  25. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 415,8 млрд сўм(ўтган йилда 408,4 млрд сўм). Шундан экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун харажатлар – 110 млрд сўм ( 2021 йилда 150 млрд сўм);
  26. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — 160 млрд сўм( ўтган йилда 136,1 млрд сўм);
  27. Адлия вазирлиги — 178,9 млрд сўм( ўтган йилда 145,5 млрд сўм)
  28. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 761,1 млрд сўм(ўтган йилда 480,6 млрд сўм). Шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига трансфертлар – 500 млрд сўм(2021 йилда 200 млрд сўм ажратилиши белгиланганди);
  29. Молия вазирлиги — 73,27 трлн сўм( ўтган йилда 67,9 трлн сўм). Шундан аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун харажатлар – 1,76 трлн сўм(2021 йилда 1,93 трлн сўм), давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун харажатлар – 4,04 трлн сўм(2021 йилда 2,59 трлн сўм), бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўйича ижтимоий харажатлар – 4,35 трлн сўм (2021 йилда 4,24 трлн сўм), иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизматлар турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар – 11,35 трлн сўм, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун харажатлар – 1,7 трлн сўм(ўтган йилда 4,26 трлн сўм);
  30. Давлат солиқ қўмитаси — 1,53 трлн сўм (ўтган йилда 1,19 трлн сўм);
  31. Вазирлар Маҳкамаси — 1,60 трлн сўм( ўтган йилда 2,23 трлн сўм). Шундан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага трансфертлар – 500 млрд сўм( 2021 йилда – 323 млрд сўм);
  32. Президент Администрацияси — 814,6 млрд сўм(ўтган йилда 1,44 трлн сўм);
  33. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 236,2 млрд сўм;
  34. Ҳисоб палатаси — 67,6 млрд сўм;
  35. Сенат — 59,9 млрд сўм (ўтган йилда 38,4 млрд сўм);
  36. Қонунчилик палатаси — 243 млрд сўм( ўтган йилда 224,7 млрд сўм);
  37. Омбудсман — 7,6 млрд сўм(ўтган йилда 4 млрд сўм);
  38. Бош прокуратура — 1,357 трлн сўм(ўтган йилда 1,375 трлн сўм);
  39. Олий суд — 1 трлн сўм(ўтган йилда 838 млрд сўм);
  40. Конституциявий суд — 12,2 млрд сўм(ўтган йилда 6,5 млрд сўм);
  41. Судьялар олий кенгаши — 33,1 млрд сўм(ўтган йилда 23,2 млрд сўм);
  42. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 21,1 млрд сўм(ўтган йилда 25,4 млрд сўм);
  43. Марказий сайлов комиссияси — 12 млрд сўм(ўтган йилда 279 млрд сўм);
  44. Болалар омбудсмани — 1,3 млрд сўм;
  45. МТРК — 561,3 млрд сўм( ўтган йилда 427,1 млрд сўм);
  46. ЎзА — 20,6 млрд сўм( ўтган йилда 26,6 млрд сўм);
  47. Президент таълим муассасалари агентлиги — 430,5 млрд сўм;
  48. «Ўзархив» — 10,4 млрд сўм( ўтган йилда 8,4 млрд сўм);
  49. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги –— 197 млрд сўм;
  50. Кинематография агентлиги — 233 млрд сўм;
  51. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — 82,4 млрд сўм;
  52. Стратегик ривожланиш агентлиги — 7,5 млрд сўм;
  53. Маънавият ва маърифат маркази — 63,2 млрд сўм(ўтган йилда 80,4 млрд сўм);
  54. Ўзгидромет — 180,7 млрд сўм(ўтган йилда 128,1 млрд сўм);
  55. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 11,4 млрд сўм(ўтган йилда 9,6 млрд сўм)
  56. Ёшлар ишлари агентлиги — 212,8 млрд сўм(ўтган йилда 318 млрд сўм);
  57. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги — 148,4 млрд сўм( ўтган йилда 370,1 млрд сўм)
  58. ЎзФА — 328,2 млрд сўм( ўтган йилда 257,6 млрд сўм)
  59. Бошқа ташкилотларга – 29,06 трлн сўм.

2022 йилда иккинчи даражали бюджет тақсимловчиларига ажратиладиган маблағларининг чекланган миқдорлари:

Соғлиқни сақлаш вазирлигига алоқадор ташкилотлар

  • «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси — 58,7 млрд сўм;
  • Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази — 5 млрд сўм;
  • Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати — 263 млрд сўм.

Маданият вазирлигига алоқадор ташкилотлар

  • Ўзбекистон Бадиий академияси — 112,2 млрд сўм;
  • Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона — 19,07 млрд сўм.

Туризм ва спорт вазирлигига алоқадор ташкилотлар

  • Ўзбекистон Футбол ассоциацияси — 6, 2 млрд сўм;
  • Миллий олимпия қўмитаси — 135 млрд сўм;
  • Миллий паралимпия қўмитаси — 30,9 млрд сўм;
  • Маданий мерос агентлиги — 107,9 млрд сўм.

Солиқ қўмитасига алоқадор ташкилотлар

  • Кадастр агентлиги – 166 млрд сўм;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига алоқадор ташкилотлар

  • Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 10,5 млрд сўм;

Вазирлар Маҳкамасига алоқадор ташкилотлар

  • Миллий антидопинг агентлиги – 3,8 млрд сўм;
  • Агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси – 6,77 млрд сўм;
  • Давлат тест маркази – 17,8 млрд сўм;
  • Олий аттестация қўмитаси – 2,6 млрд сўм;
  • Дин ишлари бўйича қўмита – 113,8 млрд сўм;
  • Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси — 6,4 млрд сўм;
  • Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи — 3,2 млрд сўм;
  • Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси — 12,8 млрд сўм;
  • «Нурлы жол» ва «Овози тожик» газеталари — 1,6 млрд сўм;
  • Ислом цивилизацияси маркази — 15,2 млрд сўм;
  • Давлат персоналлаштириш маркази — 10,2 млрд сўм;
  • Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази — 9,4 млрд сўм;
  • Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси — 5 млрд сўм (5 млрд);
  • Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги — 30,4 млрд сўм;
  • Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази — 2,5 млрд сўм;
  • Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги — 3,7 млрд сўм;
  • Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси — 5,2 млрд сўм.

Президент администрацияси ҳузуридаги муассасалар

  • Давлат бошқаруви академияси — 24,7 млрд сўм;
  • Биринчи президент Ислом Каримов мажмуаси — 10,2 млрд сўм;
  • Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти — 23 млрд сўм;
  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги — 89,6 млрд сўм;
  • Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази — 18,5 млрд сўм;
  • Администрация ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси — 173 млрд сўм;

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги муассасалар

  • Парламент ҳузуридаги ННТни қўллаб-қувватлаш фонди — 82,3 млрд сўм;
  • Парламент ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти — 10,6 млрд сўм;

Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар

  • Мажбурий ижро бюроси — 442,7 млрд сўм;
  • Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти — 195,2 млрд сўм.

Мавзуга оид