Бош прокуратура «террористик оқимга алоқадор» каби сунъий айбловлар аввал қўйилганини тан олди

Фото: knews.kg
Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш ишлари бўйича махсус комиссия тузилди ва у фаолиятини бошлаган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Бош прокуратура вакилига таяниб хабар бермоқда.
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Сардор Каримовнинг айтишича, юқорида таснифланган гуруҳлар фаолиятига аралашиб қолган шахслар билан ҳар йўналишда профилактика иши бир хил давом этмоқда.
«Охирги икки йилда фаолияти тақиқланган ташкилотлардаги иштироки учун судланиб, жазони ўтаётган шахслар сони жами 100 фоиздан 30 фоизга камайди. Бунга оқлов, афв этиш йўллари ҳамда уларга қўйилган сунъий айбловларни олиб ташлаш билан эришилмоқда. Буларни инкор этмаймиз, бу (сунъий айбловлар эълон қилиниши – таҳр.) ҳам бўлган. Лекин охирги 1,5 йил давомида, бунақа ҳолатларга йўл қўйилмаётганини шу соҳани назорат қилаётган бошқарма бошлиғи сифатида таъкидлаб ўтмоқчиман.
Маҳкумларга нисбатан сунъий равишда интизомий жавобгарлик қўлланган, уларнинг енгиллаштирилган тизимга ўтказиш масаласида тақиқ бўлган. Бу ҳолатларга ҳам тўлиқ барҳам берилди», – дейди у.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, жазони ўтаётган 3 минг 333 нафар, жумладан, фаолияти маън этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди. 2018 йилда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган 136 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 41 нафари айнан фаолияти тақиқланган ташкилотлар таркибида бўлганди.
Маълумот учун, сўнгги икки йилда 5 минг 462 нафар шахсга нисбатан терговда асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди, 2 минг 449 нафар шахс эса суд залидан озод қилинди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кенияда 5 мингта чумолини тўплаган белгиялик ўсмирлар ҳибсга олинди
Жаҳон | 20:00
-
Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда
Ўзбекистон | 19:44
-
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
Жаҳон | 19:24
-
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:10
Мавзуга оид

19:49 / 19.07.2024
6 ойда қарийб 1,8 минг гектар ер майдонлари талон-торож қилинди

09:39 / 30.08.2021
Қашқадарёда прокурор қабулига борганлар ғалаён кўтаргани айтилган ҳодисага Бош прокуратура муносабат билдирди

21:15 / 14.06.2019
Прокуратура 2,5 млрд сўм иш ҳақини ундириб берди

20:15 / 06.02.2019