Ўзбекистон | 23:15 / 24.08.2025
16652
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина президенти Володимир Зеленскийни Украина мустақиллик куни байрами билан табриклади.

Украина президенти ўзининг X тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистон раҳбарининг табрик хатини эълон қилди.

«Украинанинг миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан сизни ва бутун Украина халқини самимий муборакбод этаман. Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган алоқалар келгусида ҳам халқларимиз умумий манфаатлари йулида ривожланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, украин халқига эса тинчлик-омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан», — дейилади табрикда.

Ўз навбатида, Украина президенти табрик учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган.

«Ишончим комилки, давлатларимиз бундан буён ҳам Украина ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари фаровонлиги йўлида самарали ҳамкорликни ривожлантириб, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаб бораверади», — деб ёзган Володимир Зеленский.

Мавзуга оид