Жамият | 18:21 / 21.05.2018
5105
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги ўзбекистонлик ёшлар учун онлайн мулоқот ўтказилади

Россия Федерациясида таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшларнинг мурожаатларини инобатга олиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Facebook ижтимоий тармоғи орқали онлайн мулоқот ўтказади! Онлайн мулоқот 2018 йилнинг 28 май куни, соат 16:00да бўлиб ўтади.

Мулоқот давомида ёшларни қизиқтирган саволларга тегишли ташкилотлар — Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош Бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари жавоб беришади.

Онлайн мулоқотдан мақсад, Россия Федерациясидаги ўзбекистонлик ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини йўлга қўйиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўриш, мамлакатимизда ёш кадрларга яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар билан уларни яқиндан таништиришдан иборат!

Мурожаатлар:  +998998584430 Телеграм рақамлари орқали қабул қилинади.

Мавзуга оид