09:37 / 12.04.2019
18987

IWF ўзбекистонлик оғир атлетикачи Рустам Жангабоевни спортдан вақтинча четлатди

Фото: KUN.UZ

Халқаро оғир атлетика федерацияси – IWF хабарига кўра, ўзбекистонлик оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати совриндори Рустам Жангабоевнинг допинг намунаси ўсиш гормони (hGH) бўйича салбий таҳлил натижаларини берган.

11 апрель куни IWF сайтида жойлаштирилган хабарда айтилишича, Жангабоев антидопинг қоидаларини бузгани учун спортдан вақтинча четлатилди.

Қайд этилишича, агар спортчи антидопинг қоидаларини бузмагани аниқланса, унда бу ҳақдаги тегишли қарор ҳам эълон қилинади. 

IWF иш юзасидан суриштирув жараёни якунлангунига қадар қўшимча маълумот бермаслиги айтилади.

Маълумот учун: Рустам Жангабоев 1993 йил 25 август куни туғилган, мусобақаларда 105 килограммдан юқори вазн тоифасида қатнашади. 2018 йилги жаҳон чемпионати совриндори, 2017 йил Ашхабодда ўтказилган Осиё ўйинлари чемпиони, Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Top