Ўзбекистон | 21:23 / 04.04.2018
19949
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд туманидаги машина бозори бошқа жойга кўчирилади

Фото: "Зарафшон" газетаси

Самарқанд туманидаги “Мароқанд” деҳқон бозорининг филиали бўлган автомобиль бозори бошқа жойга кўчирил​ади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган, деб хабар бермоқда ЎзА.

"Самарқанд туманидаги “Мароқанд” деҳқон бозорининг филиали бўлган автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилган ҳолда унинг ҳудуди балиқчилик хўжалиги инновацион илмий ўқув маркази, балиқчилик лабораторияси, махсус мактабгача таълим муассасаси, меҳмонхона ва кўп қаватли турар жойлар барпо этиш учун “Оқ амур балиқлари” фермер хўжалигига ажратиб берилади", дейилади хабарда. 

Самарқанд туман архитектура ва қурилиш бўлими маълумотларига кўра, ҳозирда автомобиль бозори учун туман ҳудудидан жой танланмоқда.

Тайёрлаган:  Алишер Рузиохунов

Мавзуга оид