Жамият | 17:22 / 17.10.2024
3834
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди 

Автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси жами 6,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган. 

Фото: Ўзэнергоинспекция

Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда.

“Ўзэнергоинспекция” Самарқанд ҳудудий бошқармаси ва “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларида Самарқанд туманида жойлашган “Д.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг манифолд қурилмасига ташқи таъсир ўтказилгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 6,6 млрд сўмлик зарар етказилган. 

Қайд этилишича мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мавзуга оид