Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Новза» масжиди таъмирланади (фото)
Фото: "Кун"
Тошкент шаҳридаги «Новза» жомеъ масжидида катта кўламдаги қурилиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита сайтида маълум қилинган.
19 июлда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар вакиллиги ҳамда кенг жамоатчилик масжидда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш учун йиғилишган.
Режага кўра, масжид ҳовлисига намозхонлар учун замонавий талаблар асосида айвон қурилади. Шунингдек, масжид таҳоратхонаси янгиланади.
Масжид маъмурияти «Кун» фотомухбирига лойиҳа суратларини тақдим этган.

Ушбу масжид республикадан ҳаж ва умра сафарларига отланадиган зиёратчилар учун сўнгги кузатиш маскани экани ҳисобга олиниб, бу ерда аёллар учун алоҳида таҳоратхона бўлиши ҳисобга олинган.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари Мустақиллик байрами арафасида тугалланиши белгиланган.


Мавзуга оид
11:00 / 18.12.2018
«Новза» турар жой мажмуаси давлат комиссияси томонидан қабул қилинди
01:09 / 17.05.2018
«Новза» жомеъ масжидида таровеҳ шукуҳи (фотожамланма)
16:50 / 21.07.2017
«Новза» масжиди фаолияти қурилиш ишлари туфайли вақтинчалик тўхтади
21:39 / 25.06.2017