10:48 / 28.10.2020
2026

Танзанияда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Африканинг Танзания давлатида 28 октябрда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сайловчилар президент лавозимига 15 номзоддан бирини танлашлари керак бўлади. Сайловларда амалдаги президент Жон Магуфули ҳам иштирок этмоқда. 

Сайловлар мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Занзибар архипелаги оролларида муддатдан олдин овоз бериш вақтида юз берган тўқнашувлар ортида кескин вазиятда ўтмоқда

Мамлакатда рўйхатга олинган 29 млн сайловчи президент лавозимига 15 номзоддан бирини танлаши керак бўлади. Сайловларда амалдаги президент Жон Магуфули ҳам иккинчи муддат учун кураш олиб боради. Уни Танзаниядаги ҳукмрон Инқилоб партияси қўллаб-қувватламоқда. Ушбу партия номзодлари 1995 йилдан бери барча сайловларда ғалаба қозониб келади.

Магуфулининг президентлик лавозими учун курашдаги асосий рақиби мухолифат етакчиси ва парламентнинг собиқ депутати Тунду Лису ҳисобланади. Унинг номзоди етакчи мухолиф партиялар томонидан илгари сурилган. Лису 2017 йилда Танзания пойтахти Додомада ҳаётига суиқасд қилиниши вақтида олган оғир жароҳатлардан сўнг ўнгланиб, июль ойида Бельгиядан Танзанияга қайтган. 

Танзанияда президент сайловларида кўпчилик тизими амал қилиб, энг кўп овоз тўплаган номзод ғалаба қозонади. Сайловлар ўтиши ортидан Африка иттифоқи делегацияси кузатув олиб боради.

Африка давлатида президент сайловлари билан бир вақтда бир палатали парламентга сайловлар ўтмоқда. Унда 393 депутатлик ўрни учун кураш олиб борилади. 

Top