Германия президенти Танзанияда немис мустамлакачиларининг ваҳшийликлари учун кечирим сўради
Франк-Валтер Штайнмайер ўз мамлакатининг Танзаниядаги мустамлака даври ҳаракатларини шармандалик деб атади.

Фото: AFP
1900-йилларнинг бошида мустамлакачиликка қарши кўтарилган Мажи-Мажи қабиласи қўзғолони пайтида немис қўшинлари 300 мингга яқин одамни ўлдирди. Президент Франк-Валтер Штайнмайер қўзғолон бошланган Сонгеа шаҳридаги музейда нутқ сўзлади.
«Бу ерда немислар ота-боболарингизга қарши қилган ишлари учун узр сўрайман», деди у. «Бу ерда содир бўлган воқеа бизнинг умумий тарихимиз, аждодларингиз тарихи ва Германиядаги аждодларимиз тарихидир».
1905-1907 йиллардаги Мажи-Мажи қабиласи қўзғолони немис мустамлака маъмуриятининг маҳаллий аҳолини пахта етиштиришга мажбурлаши ва солиқларни ошириши ортидан кўтарилган эди. Шу пайтда замонавий Танзаниянинг материк қисми Германия Шарқий Африкаси таркибига кирган эди. Биринчи жаҳон уруши даврида бу мустамлака Буюк Британия томонидан босиб олинди, сўнгра унинг бир қисми Версал шартномасига биноан Белгияга берилди. Англия ва Белгия бу ҳудудни 1961 йилгача, Танзания мустақилликка эришгунга қадар бошқарди.
1905 йил июл ойида колониянинг шимоли-шарқида қўзғолон бошланди, у тез орада замонавий Танзания ҳудудининг учдан бир қисмини қамраб олди.
Дастлаб қўзғолончилар бироз муваффақиятга эришдилар, аммо йил охирига келиб партизанча тактикага ўтишга мажбур бўлдилар, чунки Германиядан келган ҳарбий қисмлар исёнчиларнинг асосий кучларини мағлуб этди.
Якунда қўзғолон икки йилдан сўнг мунтазам армия ёрдами билан бостирилди. Операция экинларни пайҳон қилиш, маҳаллий аҳолидан чорва моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини мусодара қилиш билан бирга олиб борилди.
Мажи-Мажи қўзғолони етакчиларидан баъзиларининг боши Германия музейларида намойиш этиш учун олиб кетилди. Уларнинг баъзи авлодлари узоқ вақтдан бери бош суякларни ватанига қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Штайнмайер ушбу суякларни ватанига қайтариш масаласига ҳам тўхталиб, Германия «сизни қийнаётган саволларга жавоб излашини» айтди.
2021 йилда Германия Африкадаги яна бир давлат - Намибияни босиб олиш пайтида геноцид содир этганини ҳам расман тан олган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

21:29 / 23.03.2025
Танзанияда улкан дарахтларнинг янги тури аниқланди

12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди

10:52 / 24.02.2025
Германия президенти Штайнмайер Киевга ёрдам давом этишини айтди

10:38 / 24.02.2025