Ўзбекистон | 11:11 / 16.06.2022
9013
1 дақиқада ўқилади

2022 йил учун сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилмоқда

2022 йил учун секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Фото: Shutterstock

Агентлик хабарига кўра, баҳолашнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
  • ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
  • хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги бўйича статистик кўрсаткичлар йиғиндиси;
  • маҳаллаларда содир этилган жиноятлар тўғрисидаги статистик маълумотлар (48 турдаги маҳаллада содир этилган жиноятчиликни ўтган йилга нисбати);
  • сектор раҳбарлари шахсий ташаббускорлиги билан амалга оширилган ишлари (йўл қуриш, ичимлик суви билан таъминлаш, газлаштириш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари ва бошқа);
  • туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари соҳавий хизмат фаолияти самарадорлиги баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
  • туман (шаҳар) аҳолиси ва МФЙ раислари секторлар фаолиятидан қониқиш даражаси бўйича сўровнома натижалари;
  • Шунингдек, секторлар раҳбарлари билимини ilm.argos.uz платформаси орқали синовдан ўтказиш натижалари ҳам ҳисобга олинади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид