Business class | 15:37 / 29.11.2018
14810
3 дақиқада ўқилади

Нима учун тайёр бизнес сотилади, у харид қилишга арзийдими?

Фаолиятини эндигина бошлаётган тадбиркорларнинг кўпчилиги тайёр бизнесни харид қилиш касодга олиб боради, деб ҳисоблайдилар. Бироқ шуни айтиш жоизки, бу фикр у қадар тўғри эмас. Бизнес эгаси даромад келмаганидагина ўз бизнесини сотмайди. Бунинг учун бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Келинг, ана шу сабабларни яхшилаб ўрганамиз.

Фото: Unsplash

Мавсумий бизнес

Бизнеснинг бу тури билан асосан катта тажрибага эга бўлганлар шуғулланишади. Бу лойиҳадан максимал даражада фойда олиш кутилади. Айнан шунинг учун ҳам уни сотадилар. Раҳбар бизнес ривожи учун ўз маблағи ва тажрибасини сармоя қилади, лойиҳани ривожлантиради ва қайсидир фурсатда ўз бюджетини тўлдириш учун уни сотишга қарор қилади. Табиийки, бизнесини унга сарфланганидан кўра кўпроқ пулга сотади.

Меҳмонхоналар айнан шу бизнес турига киради. Улар ёз мавсуми келишидан олдин сотилади. Шундай қилиб, агар сиз бундай бизнесни харид қилсангиз, биринчи йилдаги даромадингиз яхши бўлади, бироқ вақт ўтиши билан даромад камаяди. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, меҳмонхонани сотиб олиш – барқарор бизнес эмас.

Бу муайян вақтда машҳур бўладиган бизнес тури. Бу турга:

  • қаҳвахоналар;
  • интернет-дўконлар;
  • блокчейнларни ҳам киритиш мумкин.

Бундай бизнесни харид қила туриб рақобат ҳақида ўйлаш лозим. У доим ва катта бўлади. Одатда, тадбиркорлар ўз корхоналарини тезроқ бошқаларга сотишга ҳаракат қилишади. Бу эса хизматга бўлган талабнинг тушиши билан боғлиқ.

Фото: Unsplash

Талаб доимий бўладиган бизнес

Қандай корхоналар яхши даромад келтиради? Бизнеснинг бундай турига қуйидагилар киради:

  • таъмирлаш устахоналари;
  • дўконлар (озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари)
  • гўзаллик салонлари;
  • авто ювиш шохобчалари;
  • хусусий болалар боғчалари;
  • дорихоналар.
Фото: Unsplash

Бизнесни харид қилишдан аввал қандай текшириш мумкин?

Сотувчини махсус илова ёрдамида текшириш мумкин. У контрагентларни яхши текширади. Бундан ташқари, молиявий тарихни сўраш керак. Бунинг учун 1С маълумотлари аъло даражада мос келади. Агар бизнес очилган бино ижарага олинган бўлса, ижарага берган шахс билан яқиндан танишиш ва ижара тўлови бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини сўраш лозим.

Агар бизнес билан биргаликда веб-сайт ёки ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ҳам сотиб олаётган бўлсангиз, логин ёки паролни ўзгартириш имкониятини албатта текширинг. Агар бизнесни яхшилаб текширмоқчи бўлсангиз, профессионал брокерга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Мавзуга оид