Ўзбекистон | 12:45 / 15.01.2019
21591
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Украинага мевалар экспортини кескин оширди, аммо узоқ йўл муаммолар келтириб чиқаряпти

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Украинага мева экспортини кескин оширди, дейилади EasyFruit таҳлилий портали сайтида.

Мамлакат Украинага мева етказиб берувчи энг йирик ўн бешта давлат рўйхатига кирди. Умуман олганда, Украина мева импортчилари Ўзбекистондан 6 миллион долларлик маҳсулот сотиб олди.

Ўзбекистондан Украинага етказиб берилган асосий маҳсулотга майиз айланди. Унинг 2018 йилда етказиб бериш ҳажми бир ярим баробарга ошди. Иккинчи ва учинчи ўринда ҳам қуритилган мевалар жойлашди: олхўри ва туршак.

Агар энг катта ўсиш қайд этилган мевалар бўйича таҳлил қилинса, унда янги ўрикни алоҳида таъкидлаш лозим. Ўзбекистондан Украина бозорига унинг экспорти қарийб 14 баробар ошди - 168 минг тоннага ёки 240 минг доллар. Шунингдек, Ўзбекистондан узум етказиб бериш кескин равишда - саккиз баробарга ошди.

Шунга қарамай, чакана бизнес вакиллари сўзига кўра, ушбу турдаги маҳсулотларни етказиб бериш тажрибаси унча муваффақиятли бўлмаган - узоқ йўлдан кейин узум ва ўрик сифатига шикоятлар бўлган, улар Европа иттифоқи ва Туркиядан етказиб берилган маҳсулотлар билан солиштирганда нарх рақобатида ютқазган.

Мавзуга оид