Ўзбекистон | 09:52 / 11.03.2024
18682
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Раҳим Бобоев вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Абдураҳим Умаров тайинланди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокимлиги раҳбариятида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Раҳимжон Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилди. 

Унинг ўрнига Абдураҳим Умаров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Абдураҳим Умаров 1985 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2008 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида Халқ банки Сирдарё вилояти филиалида турли масъул лавозимларда хизмат қилган, мазкур тайинловга қадар эса филиал бошлиғи сифатида ишлаб келган.

  • Раҳимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида 2023 йил апрелидан буён ишлаб келаётганди

Мавзуга оид