Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Анвар Каримов вилоят ҳокими ўринбосарлигидан кетди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Раҳимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Рахимжон Бобоев 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатини, 2001 йилда шу университетнинг магистратурасини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — менежмент, бошқарув менежменти.
Бобоев меҳнат фаолиятини «Ўзмевасабзавотузумсаноат-ҳолдинг»да бошлаган, 2006–2016 йилларда «Ўзвиносаноат-ҳолдинг» ҳолдинг компанияси Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи, компания бошқарув раиси ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган, 2016–2017 йилларда Боёвут туманида, 2017–2020 йилларда Ховос туманида ҳоким бўлган.
2020 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори бўлиб ишлаган, 2020 йил охиридан бугунга қадар Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимини 2019 йил апрелидан буён Анвар Каримов эгаллаб турганди.

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ижод мактаби ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрида Акмал Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. Бугунги сессияда у ҳокимликка расман тасдиқланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди
Жаҳон | 11:41
-
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди
Жамият | 11:18
-
Россиянинг Курск вилояти собиқ губернатори Алексей Смирнов қўлга олинди
Жаҳон | 10:53
-
Тошкентдаги жамоат жойларида кинология пунктлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:33
Мавзуга оид

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

16:09 / 18.03.2025