Алишер Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Алишер Муратов 2020 йил августидан 2023 йил октябрига қадар Қишлоқ қурилиш банки бошқарув раиси бўлиб ишлаган.
У бунга қадар Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Бундан аввалроқ Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлган Зафар Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.

Зафар Азимов Молия институтида ўқиган. Фаолияти давомида Марказий банкда қатор лавозимларда ишлаган. Ундан сўнг «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига 2024 йил 23 сентябрида Ботир Зоҳидов раҳбар этиб тайинланганди. Вазирнинг яна бир ўринбосари — Раъно Турдибоева ушбу лавозимда 2023 йил январидан буён ишлаб келмоқда.











