Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда Сурияда икки кун ичида 100дан кўпроқ одам ҳалок бўлгани маълум қилинди
Фото: Associated Press
БМТ бош котибининг вакили Стефан Дюжаррик Дамашқ яқинидаги Шарқий Гутада охирги 2 кун ичида 100дан кўпроқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар олинаётганини маълум қилди.
“Шарқий Гутада душанбадан (19 февраль) бошлаб 100дан кўпроқ одам ўлдирилгани, улардан камида 13 нафари бола эканлиги ҳақида хабарлар берилмоқда. Шарқий Гутадаги 5 та госпитал ёки тиббий пункт авиазарбаларга учраган”, дейилган Дюжаррик баёнотида.
БМТнинг баҳолашича, қамалда қолган шаҳарда 400 мингга яқин одам бор. Халқаро ташкилотнинг таъкидлашича, Шарқий Гута жанговар ҳаракатлардан холи ҳудуд ҳисобланади. “Шу муносабат билан бош котиб томонларга, шу жумладан Остонадаги келишувга кафил давлатларга мажбуриятларини эслатиб қўяди”, дейилган хабарда.
Мавзуга оид
18:00 / 16.07.2025
Исроил Дамашқдаги ҳарбий штабга ва президентлик саройи яқинига зарба йўллади (видео)
01:21 / 23.06.2025
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
12:59 / 03.06.2025
Дамашқ фонд биржаси қайта очилди
16:44 / 02.05.2025