Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига ҳужум қилмоқда.
Исроил ҳарбийлари чоршанба куни Сурия мудофаа вазирлигининг Дамашқдаги биносининг кириш қисмига зарба берилганини маълум қилди. Бироз ўтиб Исроилнинг яна бир зарбаси йўлланди — бу сафарги зарба Сурия пойтахтида президентлик саройи яқинига келиб тушган. Исроил раҳбарияти шу тариқа мамлакатдаги озчилик ҳисобланган друзларни ҳукумат қўшинлари ҳужумлардан ҳимоя қилишга уринаётганини иддао қилган. Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги Дамашқ ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна 18 киши жароҳатланганини хабар қилган.
Бу ҳужум вақтидаги кадрлар халқаро телеканаллар томонидан жонли эфирда ёзиб олинди. Кадрларда Сурия пойтахтидаги бинолардан бири яксон этилгани кўринади.
Куннинг иккинчи ярмида Исроил мудофаа армияси мамлакат қуролли кучлари Дамашқ ҳудудида Сурия армияси ҳарбий штабининг кириш жойига зарба йўлланганини маълум қилди.
Reuters агентлиги Исроил мудофаа вазирлигидаги манбага асосланиб, Дамашқдаги бинога камида иккита зарбдор дрон учиб келгани ва суриялик зобитлар ертўлага яширинишига тўғри келганини айтган.
Саудиянинг Elekhbariya давлат телеканали хабарига кўра, Исроил зарбаси оқибатида маҳаллий аҳоли вакилларидан икки киши яраланган.
Бир неча соат ўтиб ЦАҲАЛ янги баёнот берди, унда айтилишича, Исроил мудофаа армияси Сурия жанубидаги Сувайда вилояти томон ҳаракатланаётган танклар, ракета қурилмалари, қуроллар ва оғир пулемётлар ўрнатилган пикапларга зарба беришда давом этмоқда. Бундан ташқари, ҳарбий техникалар мазкур ҳудудга ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш учун йўллар ҳам ўққа тутилган.
Бир неча кун олдин асосан друзлар истиқомат қилувчи Сувайда шаҳрида бадавийлар ва друзлар ўртасида тўқнашувлар оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, шундан кейин Исроил ҳарбийлари Сурия бўйлаб зарбалар йўллашга киришганди.
Бундан ташқари, чоршанба куни Исроил армияси Сурия пойтахти Дамашқда президент саройи яқинига зарба йўллади, деб хабар берди Reuters агентлиги гувоҳларга таяниб. Кейинроқ бу маълумотни ЦАХАЛдагилар ҳам тасдиқлади.
Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги зарбалар оқибатида Дамашқда бир киши ҳалок бўлиб, яна 18 киши яралангани ҳақида хабар берган.









