Нурободлик ўқувчига эски ноутбук берилиши ортидан яна бир мутасадди ишдан бўшатилди
Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 41-мактаб ўқувчиси Сардор Сатторовга эски ноутбук берилиши ортидан яна битта киши ишдан бўшатилган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Самарқандда «1 миллион дастурчи» IT танлови ғолиби бўлган мактаб ўқувчисига ишлатилган ноутбук берилгани тўғрисидаги воқеа ижтимоий тармоқларда кенг мунозараларга сабаб бўлди. Воқеа оқибатида туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилган, туман ХТБ мутахассиси ишдан олинганди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вилоят Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Хуршид Ғозиев ҳам ишдан кетган. Вилоят ХТБ мудираси Зебунисо Шодиева томонидан бугун, 18 январ куни имзоланган буйруққа кўра, бошқарманинг педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шуъбаси мудири Хуршид Ғозиев ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган.
Гарчи Х.Ғозиев «ўз аризасига кўра» ишдан бўшатилган бўлса-да, унинг бўшатилишига 17 январ куни бир гуруҳ блогерлар ва журналистларга қарата айтган гаплари сабаб бўлган бўлиши мумкин.
«Биз бунақа йўналишни танламаслигимиз керак. Ҳар битта ота-онага, бошқа журналист ва блогерларга тавсиям: болага эртага ўзингни ҳаққингни талаб қил, мана бунақа ишларни амалга ошир эмас, яхши-яхши йўлларни ўргатсак, улар келажакда ўз ўрнини топиб кетади. Бунақанги йўл билан ҳаққини ажратиб олишни мен тўғри деб ўйламайман», деган Х.Ғозиев камера қаршисида.
Унинг бу гаплари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аксарият одамлар унинг бу гапларига эътироз билдиришди ва унинг шаънига танқидлар ёғдиришди.
Маълумот учун, Сардор Сатторовга эски ноутбук берилиши ортидан Нуробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Наврўзбек Жалолиддиновга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.
Бундан ташқари, Нуробод тумани ХТБ таълим жараёнига АКТни жорий этиш шуъбаси бош мутахассиси Аслиддин Дангалов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Kun.uz манбасига кўра, мазкур воқеа сабабли Нуробод тумани ҳокимининг ўринбосари ва ХТБ мудири ҳам лавозимидан озод қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024