Учрашув давомида Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рақамли тиббиёт самарадорлигини ошириш, фармацевтика бозорини тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мулоқотда гиёҳвандликка чалинган шахсларни даволаш ва реабилитация қилиш соҳасида ЖССТ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим йўналиш сифатида қайд этилди.

Халқаро форум доирасида Саида Мирзиёева БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори ўринбосари Бо Матиасен билан ҳам учрашди.

Мулоқот чоғида наркотаҳдидлар, уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик ҳамда коррупцияга қарши курашиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Шунингдек, Самарқанд форумни доимий фаолият юритувчи халқаро мулоқот майдонига айлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистоннинг БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясига сайланиши амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар очишини таъкидлади.