Ўзбекистон | 10:20 / 16.05.2022
19319
1 дақиқада ўқилади

Кириш имтиҳонларида абитуриентларга тест ишлаш учун қанча вақт берилади?

Давлат тест маркази бу йил кириш имтиҳонларида абитуриентларга тест топшириқларини ишлаш учун қанча вақт берилиши ҳақида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов ташкилот расмий телеграм каналида ташкил этилган овозли чатда кириш имтиҳонларига оид саволларга жавоб берди.

“Бу йил кириш имтиҳонларида абитуриентларга тестларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади. Вазирлар Маҳкамасининг тест топшириқларини ўтказишга оид 261-сонли низомида 30 та савол учун бир соат вақт берилиши ёзилган. Демак, 90 та саволга 3 соат вақт берилади”, дея маълумот берди Сардор Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, бу йил абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади. Уларга 2 та мутахассислик блокидан 30 тадан – 60 та, мажбурий фанлар блокидан эса 10 тадан жами 30 та савол тушади.

Максимал балл – 189 балл. 

Мавзуга оид