Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойидан Ўзбекистонда янги йўналишларда авиақатновлар бошланиши керак
2023 йил 1 мартдан ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланиши керак.
Фото: Kun.uz
Бу “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил мартдан қуйидаги янги йўналишларда авиақатновлар бошланиши кўзда тутилган:
- Самарқанд — Нукус;
- Самарқанд — Мўйноқ;
- Самарқанд — Термиз;
- Бухоро — Термиз;
- Наманган — Термиз;
- Наманган — Нукус.
Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
Авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темирйўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид
21:23 / 10.03.2026
Умра сафарлари қайта йўлга қўйилмоқда
10:01 / 07.03.2026
Дубайдан Тошкентга авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда
12:05 / 31.01.2026
Тошкент–Атирау ўртасида тўғридан тўғри мунтазам авиақатнов очилади
14:44 / 05.01.2026