Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Шанҳай ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилди
Тошкент ва Шанҳай ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши икки мамлакат ўртасидаги туризм, савдо ва ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда.
Хитойнинг China Eastern Airlines авиакомпанияси Шанҳай – Тошкент – Шанҳай йўналиши бўйича мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширишни бошлади. 30 март куни мазкур авиакомпаниянинг МУ6037 рейси маҳаллий вақт билан соат 18:00 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Илк рейс анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди. Самолёт бортида 265 нафар йўловчи бўлган. Шунингдек, Тошкентдан Шанҳайга йўл олган биринчи йўловчилар ҳам тантанали равишда рўйхатдан ўтди.
Янги йўналиш Тошкент ва Хитойнинг энг йирик мегаполисларидан бири — Шанҳайни тўғридан тўғри боғлаб, саёҳат қилиш имкониятларини кенгайтиради. Парвозлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Airbus A330 самолётларида амалга оширилади. Сафар давомийлиги тахминан 8 соатни ташкил этади.

China Eastern Airlines авиакомпанияси 1988 йилда ташкил этилган бўлиб, штаб-квартираси Шанҳай шаҳрида жойлашган. Авиаташувчи Ўзбекистон бозорига илк бор ўтган йил июл ойида Сиан – Тошкент – Сиан йўналишини йўлга қўйиш орқали кириб келган эди.




Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
07:00 / 24.05.2026