Жамият | 20:06 / 16.08.2021
6342
5 дақиқада ўқилади

ТТА магистратура мутахассислиги йўналиши учун кириш имтиҳонлари:Шаффофлик ва адолат бош мезон

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тиббиёт академиясида  магистратурага кириш учун мутахассислик фанларидан тест имтиҳонлари бошланди…

Бугун эрта тонгдан кириш тест синовлари ўтказиладиган ҳудуд гигиеник воситалар (санитария-зарарсизлантирувчи антисептиклар, хлор, совун, ниқоб, қўлқоплар, тозалаш учун антибактериал воситалар ва ҳ.к.) билан таъминланди. Мазкур жараён 2 кун давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлоқ янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666-сонли ва 2021 йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-5157-сонли қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академиясида магистратурага кириш тест имтиҳонларини адолат мезонлари асосида ўтказиш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилди.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, 2021/2022 ўқув йили магистратура қабули фаолиятининг ўзига хос жиҳати талабгорлар чет тили фанидан кириш тест имтиҳонларини Давлат тест марказида, мутахассисликлар бўйича эса кириш имтиҳонларни Тошкент тиббиёт академиясида тест кўринишда топширадилар. 

Талабгорлар тест имтиҳонлари ўтказиладиган аудиторияга киришда А,Б,С,Д,Е блоклар бўйича назоратдан ўтказиляпти. Мақсад, тест синовлари ўтказиладиган ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг тўпланиши ҳамда нохуш ҳолатларнинг олдини олиш муҳими имтиҳоннинг ҳаққоний адолатли ва шаффоф тарзда ўтишига эришиш.

Бўлиб ўтаётган тест имтиҳонларида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиляпти.

Натижада тест имтиҳонлари жараёни онлайн тарзда махсус сайт ва ижтимоий тармоқларга ўз вақтида узатилмоқда.

Бугун магистратурага кириш имтиҳонларининг дастлабки босқичи кузатилди. Тест саволларига жавоб берган талабгор ўз натижалари билан аудиториянинг ўзида танишиб, имзо билан тасдиқлаб чиқиб кетгани махсус ўрнатилган видео экранларда намойиш этиб борилди.   

“Ҳозиргина имтиҳондан чиқдим, кайфиятим аъло даражада”, — дейди биз билан суҳбатда ТТАнинг даволаш факультетини 2021 йилда тамомлаган талаба Саиджон Барноев.

“Тўғриси бундай қулай шароит ва имкониятни тасаввур қилмагандим. Ҳаммаси ҳаққоний, ҳаммаси одил, адолат билан ўтказиляпти. Билими бор, ўқиган талаблар киришига ишонаман. Бугун биринчи кунги натижамни аудиториянинг ўзида билиб олдим. Махсус дастур асосида жуда замонавий платформа яратилган. Талабгорларга танлаган мутахассислик ўқув дастури асосида тузилган 50 та тест учун 2 соат вақт ажратилиши керак эди. Бу 120 дақиқани ташкил этади. ТТА академиясидаги имтиҳон жараёни талабаларга қулайлик яратиш мақсадида яна 20 дақиқага узайтириб берилди”.

Республикамизнинг барча ижтимоий-иқтисодий тармоқларига татбиқ этилаётган рақамлаштириш жараёни Тошкент тиббиёт академиясида ҳам амал қилмоқда. Айни кунда академиянинг фан ва таълим, илмий-амалий тадқиқот фаолияти ва қабул жараёнларини рақамлаштириш жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бу тизимнинг афзалликлари бугун Тошкент тиббиёт академияси магистратура мутахассислик фанлари бўйича тест синовларида ўзини тўлиқ намоён этди.

Шаффофлик, очиқликни таъминлаш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиляпти. Натижада тест имтиҳонлари жараёнининг онлайн тарзда махсус сайт ва ижтимоий тармоқларга ўз вақтида узатилиши таъминланмоқда.

Талабгорлар махсус дастур орқали паспорт назоратдан ўтказилмоқда. Кириш тест имтиҳонлари тугаши билан натижалар академия қабул комиссияси раиси томонидан шахсан имзоланиб, тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига етказилади.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби Гулчеҳра Мирзаева Ⓣ

Мавзуга оид