Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метан-шохобчадаги газ ҳисоблагич кранидан целлофан топилди
Ҳисоблагич кранининг ички қисми манфий томонида тугунга боғланган целлофан халтаси топилган. Соҳа вакиллари ҳолат бўйича 3,3 млрд сўмлик ҳисоб-китоб қилиб, ҳужжатларни ҳуқуқ органларига топширмоқда.
Фото: "Ҳудудгазтаъминот" АЖ
“Ҳудудгазтаъминот” ва “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси фаолиятини ўрганди.
“Ҳудудгазтаъминот” хабарига кўра, “Авазова Шарофат Ғаниевна” ХКга тегишли шохобчанинг газ ҳисоблаш ускунасини текшириш давомида ГОСТ 8.586.2005 талаблари бузилгани аниқланган.
Юмалоқ кран ички қисмининг манфий томонида тугунга боғланган целлофан халтаси топилган.
Натижада, табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилгани муносабати билан юридик шахсга максимал даражада 3 304 795 м3 табиий газ ҳажми бўйича 3 304 795 000 сўм миқдорида ҳисоб-китоб амалга оширилган.
Ҳозирги вақтда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:32 / 14.02.2025
Метан шохобчаларга газ етказиб бериш вақтинча қисқартирилди
13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди
08:53 / 14.12.2024
“Газ иссиқ ўлкаларга учиб кетди” — метанга навбат кутаётганлар
19:53 / 12.12.2024