Фарғона шаҳридаги метан-шохобчалар олдида ҳам бошқа ҳудудлардагидек турнақатор навбатлар юзага келган. Ҳайдовчиларнинг айтишича, ҳозир шохобча ҳудудига кириб олишнинг ўзи ҳақиқий бахт.

Аксарият ҳайдовчиларнинг машинаси метанда юришга мослашган. Бензин қиммат, сифатлисини топиш қийин. Kun.uz билан суҳбатда бўлган аҳоли вакилларидан бири метан “заправка”ларда айнан қайси вақтларда газ бўлиб, қачон бўлмаслиги ҳақида маълумот йўқлиги, бу эса одамларнинг вақтларини режалаштиришга йўл қўймаётганлигини айтиб, норозилик билдирди.

Расмийлар ҳолатни ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида газ қувурларида босим пасайиши сабабли табиий газ энг аввало аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилиши билан изоҳламоқда.

Сарвар Зиёев, Kun.uz

Монтаж устаси: Сардор Мамиров