Ўзбекистон | 08:58 / 15.12.2023
3733
4 дақиқада ўқилади

Central Asian University'да Нобел мукофоти лауреати Муҳаммад Юнус иштирокида ёпиқ маъруза ташкил этилади

21 декабр куни CAEx Uzbekistan кўргазмалар залида Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати, Grameen Bank асосчиси Муҳаммад Юнус билан учрашув бўлиб ўтади.

Central Asian University ўз академик тақвимидаги муҳим тадбир – Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати, Grameen Bank асосчиси ва глобал ўзгаришларга улкан ҳисса қўшаётган профессор Муҳаммад Юнуснинг маърузасини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Ёпиқ тартибдаги маърузалар туркумига кирувчи ушбу тадбир 21 декабр куни соат 16:00 да Тошкентдаги CАEх Узбекистан кўргазма залида ташкил этилиши режалаштирилган.

Маъруза университет талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун махсус ташкил этилган бўлиб, Юнус жаноблари бошчилигида амалга оширилаётган инновациялар ва ижтимоий ўзгаришлар олами билан танишиш каби ноёб имконият тақдим этади.

“Ночорлар банкири” ва “Микромолия отаси” деган номларга сазовор бўлган профессор Муҳаммад Юнус замонамизнинг энг нуфузли иқтисодий мутафаккирларидан бири ҳисобланади. Унинг микромолия ва ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги фаолияти бутун дунё бўйлаб камбағалликни бартараф этиш амалиётига кенг қамровли таъсир ўтказган.

Профессор томонидан ишлаб чиқилган инновацион ёндашув: имконияти чекланган аҳоли қатламига гаров талаб қилмасдан кичик кредитлар тақдим этиш тизими қашшоқликни камайтиришга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириб юборди ва дунё бўйлаб амалиётда кенг қўлланила бошлади. 2006 йилда Юнус ва Grameen Bank биргаликда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни энг қуйидан бошлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Тинчлик Нобел мукофотига муносиб деб топилган.

Юнус жанобларининг ютуқлари микромолиялаш соҳаси билан чекланиб қолмаган. У фаол ижтимоий бизнес тарафдори ва қатор нуфузли китоблар, жумладан, бестселлерга айланган «Ночорлар банкири» китоби муаллифи ҳамдир. Қаҳрамонимиз ўз шахсий намунасида амалга оширган ишлар қашшоқликка барҳам бериш, барқарор ривожланишга эришиш ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ҳаётини ўзгартиришга қаратилган глобал ҳаракат вужудга келишига сабаб бўлди.

Бўлажак маъруза Марказий Осиё университети ҳамжамияти учун дунёни янги босқичга олиб чиқа олган жаҳон етакчисидан қимматли билим ва маслаҳатлар олиш учун мисли кўрилмаган имкониятдир. Юнус жанобларининг ҳаёт йўли — фақат иқтисодий назария ёки амалиёт ҳақида эмас; бу дунёнинг энг долзарб муаммоларини ҳал этишда инновацион фикрлаш ва меҳр-шафқат кучи қанчалик аҳамиятга эга эканлигидан далолат бериб туради.

Муҳаммад Юнуснинг бўлажак маърузаси каби тадбирлар Central Asian University ўқув жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Улар талабалар ва профессор-ўқитувчиларга илғор ғоялар ва амалиётлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этади, минтақанинг бўлажак етакчиларини шакллантиришга ёрдам беради, ўз дунёқарашини кенгайтириш ҳамда минтақа ва дунё учун энг яхши келажак қуриш йўлида муносиб иштирок этиш имкониятини тақдим этади.

Телефон: (+998) 71−200−05−22.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Миллий Боғ, 264-уй.

Веб-сайт: centralasian.uz

E-mail: info@centralasian.uz

Instagram: @cauniversity.official

Telegram: t.me/centralasianun

Реклама

Мавзуга оид