Cleveland Clinic ва Central Asian University (CAU) Central Asian University Hospital’ни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик шартномасига имзо чекди. Клиника Тошкентда, университетнинг кенгайтирилган тиббиёт мажмуасида жойлашади. Қурилиш ишлари шу йилнинг ўзида бошланиши мўлжалланган.
Ушбу ҳамкорлик доирасида Central Asian University Hospital Cleveland Clinic Connected дастурининг вақтинчалик иштирокчиси мақомини олди. Клиника раҳбарияти тўлақонли аъзоликни қўлга киритиш учун сифатни баҳолашнинг барча босқичларидан ўтиш ва талабларни бажариш устида иш олиб боради.

Cleveland Clinic АҚШ ва дунёнинг энг нуфузли тиббиёт марказларидан бири ҳисобланади. Узоқ муддатли стратегик келишувга кўра, Cleveland Clinic CAU’ни қуйидаги йўналишларда қўллаб-қувватлайди:
· тиббиёт муассасасини лойиҳалаштириш ва бошқариш;
· таълим дастурлари ва резидентураларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
· ҳамширалик иши мактаби ва симуляция марказини ташкил этиш;
· клиник амалиётлар, маърузалар ва илмий алмашинувларни йўлга қўйиш;
· шифокорларни танлаш, таъминот занжирини бошқариш ва рақамли ўзгаришларни амалга ошириш;
· Central Asian University Hospital шифокорлари мураккаб клиник ҳолатлар бўйича таълимий маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлади;
· клиника мутахассисларининг унумли фаолиятини таъминлаш ҳамда самарали профессионал жамоани шакллантириш.
"Биз Ўзбекистонда тиббий ёрдам сифатини ошириш учун CAU билан ҳамкорликни бошлаганимиздан бениҳоя фахрланамиз, – деди Cleveland Clinic ижрочи вице-президенти, халқаро ва ривожланаётган бозорлар бўйича президенти Томмазо Фалконе. – Бизнинг вазифамиз Cleveland Clinic стандартларини бутун дунё бўйлаб беморларга етказишдир. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз юқори сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради


















