Сардор Умрзоқов дарсликлар нашр этишнинг шаффофлигини ўрганиш бўйича топшириқ берди
Маълум қилинишича, дарсликлар нафақат бепул бўлади, балки сифат жиҳатдан ҳам тўлиқ танқидий кўриб чиқилади. Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов дарсликлар нашр этишда коррупцион схемаларга йўл қўймаслик шартлигини таъкидлади.
Мактаб дарсликларига оид давлат раҳбарининг тегишли топшириғидан сўнг, Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бу масала бўйича танқидий йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда унинг ўринбосари Комил Алламжонов маълум қилди.
Йиғилишда барча мактаб дарсликларини комплекс текширувдан ўтказиш, улардаги хато ва камчиликларни аниқлаш, сифатини яхшилаш бўйича Президент администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Ҳисоб палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Халқ таълими вазирлигига 1 ой муддатда дарсликларни тайёрлаш, нашр этиш, таннарх ва тарқатиш тизимини танқидий кўриб чиқиш, давлат буюртмаси бажарилишининг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш вазифаси белгиланган.
Kun.uz'даги маълумотга кўра, йиғилишда дарсликлар буюртмасида коррупцион схемаларга йўл қўймаслик зарурлиги таъкидлаб ўтилган. Айни пайтда таҳририят бу йўналишдаги ўз суриштирувини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
17:44 / 02.01.2025
Ўзбекистонда стратегик тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи орган ташкил этилди
20:49 / 19.12.2024
Саида Мирзиёева Президент администрациясида ўқувчи ёшлар билан учрашди
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
15:16 / 12.12.2024