Ўзбекистон | 10:27 / 18.05.2024
55882
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 20-22 май кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли бўлади, 20 майда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 ва 22 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-21 майда +8...+13 даража, 22 майда +10...+15 даража, кундузи 20 майда +20...+25 даража, 21-22 майда +22...+27 даража бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-21 майда +8...+13 даража, 22 майда +10...+15 даража, кундузи 20 майда +20...+25 даража, 21-22 майда +22...+27 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20 майда кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража, 21 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража, 22 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +24...+29 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 20-21 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи 20-21 майда +20...+25 даража, 22 майда +22...+27 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 майда кечаси +11...+16 даража, кундузи +23...+28 даража, 21 майда кечаси +11...+16 даража, кундузи +25...+30 даража, 22 майда кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 майда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража, кундузи 20-21 майда +9...+14 даража, 22 майда +11...+16 даража бўлади.

Мавзуга оид