Ўзбекистон | 17:36 / 18.02.2026
3771
4 дақиқада ўқилади

Тошкентда таровиҳ намози вақтида айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Рамазон ойи давомида Тошкентдаги таровиҳ намози ўқиладиган масжидларга ёндош бўлган кўчаларда автомобиллар ҳаракати соат 19:00 дан 00:00 га қадар чекланади.

Рамазон ойида таровиҳ намозлари сабаб 18 феврал кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳри ИИББ.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

  • Тепа масжиди – Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:

  • Алибек масжиди – М.Авезов кўчасидан Ҳ.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Яшнобод тумани бўйича:

  • Исломота масжиди – Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади;
  • Али ибн Абу Толиб масжиди – Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Миробод тумани бўйича:

  • Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди – Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
  • Қўйлиқ ота масжиди – ТҲАЙ – Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Сергели тумани бўйича:

  • Маъруф ота масжиди – Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади;
  • Нўғай қўрғон масжиди – Янги Сергели-С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан – С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.

Яккасарой тумани бўйича:

  • Усмон бин Маъзум масжиди – КҲАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ-Қушбеги чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади;
  • Яккасарой масжиди – Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғубўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади;
  • Ракат масжиди – Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Янгиҳаёт тумани бўйича:

  • Ниёзмат ота масжиди – ТҲАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

  • Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди – Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади;
  • Камолон масжиди – Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Олмазор тумани бўйича:

  • Ҳазрати имом масжиди – Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой – А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади;
  • Исломобод масжиди – КҲАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади;
  • Дўстжонбой (Сулола) масжиди – Сағбон-12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Юнусобод тумани бўйича:

  • Мирза Юсуф масжиди – Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани бўйича:

  • Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди – Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади;
  • Ҳазрати Али масжиди – Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшарий кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.

Чилонзор тумани бўйича:

  • Новза масжиди – Бунёдкор-Муқимий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади;
  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди – Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгаллиота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
  • Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди – Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.

Ушбу кўчаларда фақат махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш