Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги дорихоналарга мажбурий тўлов ҳақидаги ҳужжатни бекор қилишни талаб қилди
Kun.uz суриштируви эълон қилиниши ортидан, Адлия вазирлиги GPP сертификати учун мажбурий тўлов белгилаш ҳақидаги идоравий ҳужжатни ноқонуний деб топиб, уни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиш юзасидан Фармацевтика агентлигига тақдимнома киритди. Буйруқ тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлса-да, у давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда дорихоналар учун жорий этилган мажбурий GPP сертификати учун тўловларни кўзда тутувчи ҳужжат бекор қилиниши мумкин. Kun.uz суриштируви эълон қилингач, Адлия вазирлиги бу борада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига тақдимнома киритди.
Гап Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 8 майдаги 35-сонли буйруғи ҳақида кетмоқда.
Kun.uz'га берилган ҳужжатга кўра, вазирлик буйруқни ўрганиб чиққанда унда фуқароларнинг (тадбиркорлик субъектларининг) ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига дахл қилувчи нормалар мавжудлиги, шунингдек, мазкур ҳужжат Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилмагани аниқланган.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиш ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатига киритилиши керак. Умуммажбурий тусга эга юқоридаги 35-сонли буйруқ ҳам шулар қаторига киради.
Шу боис, 13 октябр куни адлия вазирининг биринчи ўринбосари Маҳмуд Истамов имзолаган ҳужжат билан, буйруқни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиш бўйича Фармагентликка тақдимнома киритилган.
Аммо ҳужжатда GPP сертификатини олиб бўлган тадбиркорларнинг вазиятига ойдинлик киритилмаган. Яъни энди уларга тўлаган суммаси қайтариб бериладими ёки йўқ, номаълум. Қолаверса, бу буйруқ бекор қилинса, кейинги картина қандай бўлиши ҳам аниқ эмас. Бир гуруҳ дорихона эгалари Kun.uzʼга бундан хавотирда эканликларини айтишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, GPP сертификати билан боғлиқ мажбурий тўлов миқдорининг юқорилиги дорихоначилар эътирозига сабаб бўлмоқда. Бу борадаги вазият шарҳи билан Kun.uz суриштирувида танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
10:48 / 25.11.2025
Ҳар бир давлат хизматининг “паспорти” ягона реестрда юритилади
11:13 / 17.11.2025
ЯТТларнинг фирма номига эга бўла бўлишига рухсат берилади
10:12 / 17.11.2025
1 январдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тизими ишга тушади
15:14 / 03.11.2025