Тошкент шаҳридаги Аджу университети 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади
Тошкент шаҳридаги Аджу университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида Корея Республикасининг Аджу университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Университет талабаларга бакалавриатнинг уч йўналишлари, яъни “Архитектура” (Architecture), “Электротехника ва компьютер муҳандислиги” (Electrical and Computer Engineering), “Қурилиш муҳандислиги” (Civil Systems Engineering) бўйича таълим беради. Ўқитиш фақат инглиз тилида олиб борилади. Ўқитувчиларнинг камида 25 фоизи Корея Республикасидаги Аджу университети профессорлари ҳамда чет эллик мутахассислардир.
Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи 52 млн сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% миқдоридан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўладилар. Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати “Архитектура” (Architecture) таълим йўналиши бўйича – 7,8 млн сўмни, “Электротехника ва компьютер муҳандислиги” (Electrical and Computer Engineering) – 7,1 млн сўмни ҳамда “Қурилиш муҳандислиги” (Civil Systems Engineering) – 7,1 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар давлат ташкилот ва муассасаларида мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.
Университетни тугатгандан сўнг, битирувчилар Корея Республикасидаги Аджу университетининг халқаро дипломига эга бўладилар ва у дунёнинг барча нуқталарида тан олинади.
2020-2021 ўқув йили учун университетга мурожаат этиш жараёни онлайн тарзда октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилади. Абитуриентлар учун батафсил маълумот, шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтиш www.ajou.uz веб-сайтида амалга оширилади.
Онлайн рўйхатдан ўтиш пайтида шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:
- паспорт;
- умумий ўрта таълим мактабини тугатганлиги тўғрисида баҳолар қўйилган илова билан шаҳодатнома, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг баҳолар қўйилган илова билан дипломи;
- 3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
- камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса);
- фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).
Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).
IELTS сертификати тақдим этилганда абитуриент инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишдан озод этилади.
Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан ўтказилади.
Кириш имтиҳонларини ўтказиш, шунингдек, талабаларни қабул қилиш тўғридан-тўғри Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан амалга оширилади.
Батафсил маълумотни Университетнинг www.ajou.uz расмий сайтидан ёки 71-207-65-66, 71-207-66-76, 95-195-33-66, 94-620-16-61 телефон рақамларидан олиш мумкин.
E-mail: info@ajou.uz; aut@ajou.uz
Telegram: t.me/ajou_uz
Facebook: facebook.com/ajou.uz
Instagram: www.instagram.com/ajou_uz
Тошкент шаҳридаги Аджу университетига хуш келибсиз!
Биз Сизни кутамиз!
Реклама ҳуқуқи асосида