08:43 / 26.02.2020
1
13753

Фарғонада икки киши ис газидан вафот этди

25 февраль куни Фарғонада икки нафар фуқаро ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 07:30ларда Фарғона вилояти Учкўприк туман Пучуғой қишлоғидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 18 ёшли Ф.М. (қиз) ўз уйига ўрнатилган сандалнинг туташи оқибатида ис газидан заҳарланиб, куйиши натижасида вафот этган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, бундан ташқари, соат 13:00ларда Фарғона шаҳар Беглар МФЙда истиқомат қилувчи 38 ёшли М.Х. ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи Г.Қ. яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиши натижасида М.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Г.Қ. шифохонага ётқизилган.

“Ҳурматли фуқаролар! Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, сиздан хонадонингиз ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътиборли бўлишингизни, оловдан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз. Ҳозирда  юқоридаги  ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади”, - дейилади хабарда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top