Ўзбекистон | 10:30 / 03.02.2020
18055
2 дақиқада ўқилади

Президент Мирзиёевнинг улкан ислоҳотлар дастури салмоқли ютуқларга эришмоқда — Помпео

Фото: @SecPompeo/Twitter

2 февраль куни кечқурун Тошкентга келган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео твиттердаги саҳифасида мамлакатга ташрифдан кўзланган мақсадлар ҳақида ёзиб қолдирган.

«Бугун Ўзбекистонга ташриф. Мамлакат президенти Мирзиёевнинг улкан ислоҳотлар дастури салмоқли ютуқларга эришмоқда, мен ҳамкорлигимиз орқали тинчлик, фаровонлик ва хавфсизликни янада кучайтиришни давом эттириш йўлларини муҳокама қилишни сабрсизлик билан кутмоқдаман», дея ёзган у твиттерида.

У шунингдек Тошкент шаҳри бош имом хатиби Нуриддин Холиқназаров ва бошқа диний фаоллар билан учрашган.

«Ўзбекистон диний етакчилари билан ислоҳотлар ва ҳуқуқий ўзгаришлар диний эркинликка қандай ҳисса қўша олиши мавзусида суҳбатлашдик. Ҳукумат томонидан ушбу соҳада эришилган ютуқлар менда катта таассурот қолдирди ва Ўзбекистоннинг кейинги муваффақиятларини сабрсизлик билан кутаман», деган у.

Фото: @SecPompeo/Twitter

Бугун АҚШ Давлат департаменти делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий Осиё—АҚШ» («C5+1») шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Мавзуга оид